Xabarlar

Oʻzbekistondagi Erasmus+ milliy ofisi vakillarining “AgroDEV” loyihasi ishchi guruhi bilan onlayn uchrashuvi dasturi

Uchrashuvga qoʻshilish ilovasi: https://us02web.zoom.us/j/86898889607?pwd=bkFXcFUzU3NHbDVFZllLYnlPUFFydz09

Uchrashuv ID: 868 9888 9607

Kirish kodi: 06052021

14.00-14.05

TDAU Xalqaro aloqalar boʻyicha prorektori Aziz Abduvasikovning kirish so’zi

14.05-14.25

AgroDEV loyihasi haqida. Loyiha koordinatori Irina Kulitane

14.25-14.45

AgroDEV loyihasi ishchi paketi doirasida erishilgan natijalar va kelgusi bosqichlar haqida. Loyihaning milliy koordinatori Shavkat Hasanov

14.45-15.45

AgroDEV loyihasi ishchi guruhi vakillari faoliyati boʻyicha soʻrovnoma. AgroDEV loyihasi ishtirokchilari.

15.45-16.00

Xulosalar

 

Ўзбекистон ва Қирғизистонда сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини барқарор ишлаб чиқаришни таъминлаш тармоқларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган олий таълимни ривожлантириш

 

2023-йил 26-апрел куни Тошкент давлат аграр университети ва Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиалида “Ўзбекистон ва Қирғизистонда сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини барқарор ишлаб чиқаришни таъминлаш тармоқларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган олий таълимни ривожлантириш” лойиҳаси доирасида учрашув бўлиб ўтади (AgroDev).

Ушбу тадбирларни ўтказишдан мақсад лойиҳанинг 2,5 йил давомидаги эришилган ютуқ ва натижаларини тақдим этиш, келгусидаги ташаббусларни биргаликда аниқлаш, замонавий тажриба ва билимларни фойдаланиш имкониятини таъминлаш ҳамда уларни Ўзбекистон Республикаси агросаноат мажмуасининг турли тармоқларида ва озиқ-овқат билан боғлиқ бошқа ишлаб чиқариш соҳаларида (навларга ажратиш, саралаш, қадоқлаш ва бошқалар) қўллашдан иборат.

Ўзбекистон Республикаси Олий таълим муассасалари ва қишлоқ хўжалиги корхоналари ўртасида қўшма илмий тадқиқотларни ташкил этиш ва амалга ошириш, юқори малакали кадрлар тайёрлаш бўйича узоқ муддатли ва барқарор ҳамкорликни йўлга қўйиш имкониятлари ва зарур чора-тадбирларни муҳокама қилишга алоҳида эътибор қаратилади.

Йиғилишда тегишли давлат органлари (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Стандартлаштириш агентлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва бошқалар), тармоқ бирлашмалари ва хусусий сектор вакиллари - қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишловчи ва экспортёрлар иштирок этади.

Ушбу учрашув Европа Иттифоқининг “ERASMUS +” дастури томонидан молиялаштирилган, Латвия табиий фанлари ва технологиялари университети бошчилигида “AgroDev” лойиҳаси консорциуми томонидан  ташкил этилган.

AgroDev” лойиҳаси Ўзбекистон ва Қирғизистонда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш тизимини ривожлантиришга кўмаклашиш учун олий таълимни модернизация қилишга қаратилган.

Қўшимча маълумот ва иштирок этиш учун қўйидаги электрон почта манзилига мурожаат қилинг.

Манзилabduvasikov_aziz@mail.rushavkat_hasanov@hotmail.com;