To recover your password please fill in your email address
Please fill in below form to create an account with us
Cаккизинчи мартни, кутгайдир интизорликда.
Аяжонлар, ёр, опа-сингил, ҳамда шўх қизлар.
Кутингиз севар, ота, ўғил, оға-инилар.
Келинг, ардоқлайлик доимо, чин дилдан бизлар.
Имон-эътиқод-у, садоқат, рамзисиз сизлар.
Зар қадрини заргар, билгандек, жилолаб сизни.
Ишвалар соҳибисиз, шунча майин табиат.
Нозик, нав-ниҳолсиз, париваш, шунчалар барно.
Чиройда ҳам, илғорсиз барча, айтгай тасанно.
Илғорсиз, уйда-ю, ишда ҳам, барча саранжом.
Маҳлиё айлабон гўзал шу, табиатни ҳам.
Асраб-авайлайлик, сизларни, ёмон кўздан ҳам.
Рости ҳам шу, тухмат-ғийбатдан, анча узоқсиз.
Табиат биз учун яратган, нозиқ ҳилқатсиз