To recover your password please fill in your email address
Please fill in below form to create an account with us
Талабаликнинг олтин даврида магистр бўлишни албатта, ҳар бир ёш орзу қилади.
Ўз мутахассислиги бўйича илмий изланиш йўлини танлаган бу талабалар ҳар бир олий таълим муассасасининг асосий бойлигидир. Айни кунларда шундай эзгу мақсадларни ўз олдига қўйган талабалар учун Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиалида ҳаяжонли дамлар бошланди.
Магистратура мутахассисликларига ҳужжат топширганлар учун кириш имтиҳонларига старт берилди. Филиалнинг спортзали имтиҳонга ёшларнинг эркин ва одилона синовдан ўтишлари учун барча шарт-шароитлар билан таъминланди.
Кириш имтиҳонларига қадар Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиалининг расмий веб-сайти, телеграмм канали ва филиалнинг фейсбук ижтимоий тармоғи орқали ёшларга синовга қатнашиш тартиби ва бошқа зарур кўрсатмалар бериб борилди.
Имтиҳонлар адолатлилик тамойили асосида, кузатув камералари назорати ва кенг жамоатчилик нигоҳида ташкил этилиб, шаффофлик ва холисликни таъминлаш йўлида “imtihon.edu.uz” платформаси ишга туширилди. Ушбу онлайн транслация орқали мамлакатнинг исталган нуқтасидан туриб, жараённи холис кузатиш мумкин.
Айтиб ўтиш жоизки, филиалга биринчи марта магистратура босқичи учун талабалар қабул қилинмоқда. Магистратурага киришни мақсад қилган ёшлардан жами 128 та ариза қабул қилинган бўлса, улар гуруҳларга бўлинган ҳолда, карантин талаблари асосида ҳеч қандай навбат ва ортиқча расмиятчиликларсиз имтиҳон топширмоқдалар.