СТИПЕНДИЯЛАР УЧУН ТАНЛОВ БОШЛАНДИ

30 - Iyun 2021
ФАОЛ ВА ИҚТИДОРЛИ ЁШЛАР УЧУН
 
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ
СТИПЕНДИЯСИ ВА НОМЛИ ДАВЛАТ СТИПЕНДИЯЛАРИ УЧУН ТАНЛОВ
 

Ҳурматли талабалар!

2021-2022 ўқув йили учун учун Ўзбекистон Республикаси Президенти, Давлат (Навоий ва Ислом Каримов) ва университетнинг номдор стипендияларига талабгорлар учун танловга қуйидаги хужжатларни иқтидорли талабаларни илмий-тадқиқот фаолиятини ташқил этиш бўлимига тақдим қилиши сўралади. (Салоҳиддин Фазлиев /тел: +998975754419)

Маълумот учун:

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Давлат (Ислом Каримов ҳамда Навоий) ва университетнинг номдор стипендияларни тайинлаш учун қуйидаги мезонларни бажариш белгиланган:

  • Аъло бахоларга ўқиган;
  • Илмий ишларини мавжудлиги (мақола, тезис, дарслик, монография);
  • МДҲ мамлакатлари давлат тилларидан ташқари бирор чет тилини билиши.

Иқтидорли талабаларни илмий-тадқиқот фаолиятини ташқил этиш бўлимига қуйидаги хужжатларни тақдим қилиши лозим:

  1. Маълумотнома (объективка) ;
  2. Паспорт нусхаси;
  3. Рейтинг дафтарчаси нусхаси тасдиқланган вариант;
  4. Тавсиянома (факультет ва кафедра);
  5. Илмий раҳбар хулоса;
  6. Имий ишлар рўйхати;
  7. Мақолалар, тезислар нусхаси ва аннотацияси билан;
  8. Эришган ютуқлар гувоҳномалари;
  9. IELTS ёки CEFR гувоҳномалари нусхаси (мавжуд бўлса);
  10. Шаҳсий варақа;
  11. Таржимаи ҳол;
  12. 12. 8 та 3,5х4,5 ва 2 та 10х15 расм.

 

Барча ҳужжатлар файл папкага жойланган ҳолда тақдим этилади. Муқовада Ўзбекистон Республикаси Президенти, Давлат (Ислом Каримов ва Навоий) ва университетнинг номдор стипендиси номи, талабгорнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, факультети, курси ҳамда гуруҳи кўрсатилади.