To recover your password please fill in your email address
Please fill in below form to create an account with us
Ҳурматли талабалар, азиз ёшлар!
Сир эмаски ҳар қандай жамиятнинг истиқболи, келажаги ёшлар қӯлида. Бугунги кунда юртимизда ёшларга яратилаётган кенг имкониятлар ҳар томонлама намуна буладиган Сиздек илғор, илмга чанқоқ, меҳнаткаш ёшларимиз билан чексиз фахрланамиз. Сизларнинг илм-фан, спорт, санъат қўйингки барча соҳалардаги ютуқларингиз қалбимизда чексиз ифтихор туйғусини уйғотади. Президентимиз томонларидан илгари сурилган 5 ташаббус Сизларнинг шижоатингиз билан ушбу ишларимизни яна бир янги босқичга олиб чиқади. Ишонамизки, бор куч ғайратингизни, билим ва салоҳиятинигизни мамлакатимиз келажаги учун сарфлайсиз, юртимиз байроғини янада юқориларга кўтарасиз.
30 июн - Ёшлар куни муборак бўлсин!
ТДИУ Самарқанд филиали директори профессор О.Муртазаев