To recover your password please fill in your email address
Please fill in below form to create an account with us
Дарҳақиқат, “Амалиёт тажрибадан бошланади” деган гап бежизга эмас. Чунки, дарсда олиган билим тажриба вақти талабаларга жуда қўл келади. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев ўз маърузаларида малакали ёш кадрларни тайёрлаш борасида жаҳон тажрибасидан ўтган, яъни амалиётга кўпроқ урғу беришни таъкидлаб ўтган эдилар. Шуни айтиб ўтиш керакки, ТДИУ Самарқанд филиалида бу соҳага катта эътибор берилмоқда.
Жорий йилнинг 23-апрел куни ТДИУ Самарқанд филиали “Иқтисодиёт” факультети 113 “Қўшма дастур” дастур йўналишида таҳсил олаётган талабалар “Амалий деҳқончилик” фанида берилган дастур асосида Самарқанд вилояти Жомбой туманида жойлашган “Боғбон” In-Vitro лабораториясида бўлишди.
“Амалий деҳқончилик” фани ўқитувчиси Э.Исакова ҳамда ассисент-ўқитучи Ш. Мардиевлар талабларга ҳамроҳлиқ қилишди.
Талабалар у ерда аграр соҳаси бўйича мамлакатимизда ягона бўлган In-Vitro лабораторияси фаолияти билан тўлиқ танишишди. Замон талабларига тўлиқ жавоб берадиган ушбу лабораториянинг барча хоналари уларда ўрнатилган технологиялар ёшларда улкан таъссуротлар уйғотди.
Шубҳасиз бундай тадбирларни ташкил этиш талаба-ёшларда касбга бўлган қизиқишни яънада ортиради.