Озодбек Назарбеков: “Олий таълим муассасалари ректорлари билан ҳамкорликни ...

  • Bosh sahifa
  • /
  • Sahifalar
  • /
  • Озодбек Назарбеков: “Олий таълим муассасалари ректорлари билан ҳамкорликни ...
16 - Aprel 2021

Хабарингиз бор, айни вақтда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бошчилигида ҳукумат вакиллари хизмат ташрифи билан Самарқанд вилоятида бўлиб туришибди.

Ташрифдан фойдаланган ҳолда Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов ҳамда Маданият вазири Озодбек Назарбеков Самарқанд давлат университетида Самарқанд вилоятида жойлашган ОТМ ректор ҳамда проректорлари билан учрашишди.

– “Таълим соҳасидаги бугунги муаммолар ва уларнинг ечими, талаба ёшлар учун яратилаётган шароитлар, уларнинг замонавий билимларни эгаллашида қўлланилаетган таълим усуллари ҳақида ОТМ рахбарлари билан фикр алмашдик”, –  дейди  Маданият вазири Озодбек Назарбеков. – Талабаларнинг  бўш вақтларини мазмунли ўтишини таъминлаш ва ёшларни санъат ва маданиятга кенг жалб этиш мақсадида ҳамкорликда лойиҳалар яратиш тўғрисида ўз мулоҳазаларимизни билдирдик. Олий таълим муассасалари ректорлари билан ҳамкорликни бошлаймиз. ОТМларда бадиий ҳаваскорлик ансамбллари ташкил этиш, уларни турли маданий тадбирлар ўтказишда фаол иштирокини таъминлаш юзасидан келишувга эришдик.

Самарқанд давлат университетида ташкил этилган учрашув давомида яна бир қатор масалар бўйича таклифлар ўрганилиб чиқилди. 

ТДИУ Самарқанд филиали

Матбуот хизмати