To recover your password please fill in your email address
Please fill in below form to create an account with us
9 феврал куни Самарқанд шаҳрида жойлашган Алишер Навоий номидаги истироҳат боғида ғазал мулкининг султони Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишлаб шоир хайкали пойига гуллар қўйилди.
Тадбирда шоир ва ёзувчилар, олий ўқув юртлари, ўрта махсус касб-ҳунар таълими, халқ таълими, мактабгача таълим бошқармалари, маҳаллалар ва кенг жамоатчилик вакиллари билан бир қаторда Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали профессор-ўқитувчилари ҳамда талаба-ёшлари фаол иштирок этишди.
Алишер Навоийнинг ўзбек тили ривожига қўшган ҳиссаси, ўзбек тилига бўлган эътибори, машҳур “Хамса” асаридаги беш достон қаҳрамонлари ёдга олиниб, шоирнинг рубоий ва ғазалларидан намуналар ўқидилар.