To recover your password please fill in your email address
Please fill in below form to create an account with us
Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиалининг мажлислар залида Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги муносабати билан “Алишер Навоий ижодида комил инсон тарбияси” мавзуида адабий-бадиий тадбир ташкил этилди. Унда адабиётшунос олимлар, профессор-ўқитувчилар, шоир ва ёзувчилар, санъат намояндалари ҳамда талабалар иштирок этди.
“Навоийхонлик” кечасини филиал директори О.Муртазаев очиб бериб, тадбирни ташкиллаштиришдан асосий мақсад, талаба-ёшлар маънавиятини юксалтириш, ўтмишимиз, қадриятимиз, буюк сиймоларимиз, яратган асарлари орқали ватанга муҳаббат ва садоқат туйғуларини шакллантиришдир.
Шунингдек, сўзга чиққан навоийшунос олима СамДУ доценти Н.М.Мухиддиновалар, тадбир иштирокчиларига сўз мулкининг султони Алишер Навоий ҳаёти ва ижоди ҳақида батафсил маълумотлар бериб ўтди.
Тадбирда талабалар томонидан тайёрланган куй қўшиқлар, саҳна чиқишлари намойиш этилди.