“Марказий Осиёда соғлом иқтисодий ўсишни таъминлаш учун қишлоқ хўжалигини ...

  • Bosh sahifa
  • /
  • Sahifalar
  • /
  • “Марказий Осиёда соғлом иқтисодий ўсишни таъминлаш учун қишлоқ хўжалигини ...
09 - Iyul 2020

Ҳурматли ҳамкасблар, қадрли дўстлар!

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 февралдаги  56-Ф-сонли фармойишига мувофиқ Тошкент давлат иқтисодиёт университетида Германиянинг IAMO институти билан ҳамкорликда 2020 йил 15-17 сентябрь кунлари “Марказий Осиёда соғлом иқтисодий ўсишни таъминлаш учун қишлоқ хўжалигини барқарор ривожлантириш ва ҳудудий ҳамкорлик” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференцияни ўтказиш режалаштирилмоқда.

КОНФЕРЕНЦИЯ СЕКЦИЯЛАРИ: 
1.COVID-19 пандемияси шароитида аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш.
2.Қулай агробизнес муҳитини шакллантириш ва қўшилган қиймат занжирини яратиш омиллари.
3.Тармоқни қўллаб-қувватлаш: давлат харажатларини оптималлаштириш ва инвестициявий жозибадорликни ошириш йўллари.
4.Қишлоқ хўжалигида таълим – илм-фан – ишлаб чиқариш интеграцияси ва халқаро майдонда юз бераётган янги тенденциялар.
5.Қишлоқ хўжалигида рақамли технологиялар ва ишлаб чиқариш омилларидан самарали фойдаланиш йўллари.

Эълонни юклаш