To recover your password please fill in your email address
Please fill in below form to create an account with us
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 июндаги “Ўзбекистон Республикаси давлат бошқарув самарадорлигини ошириш мақсадида Бирлашган Араб Амирликларининг молиявий ва техник ёрдамини жалб этиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги 5480-Ф-сонли фармойиши билан тасдиқланган йўл харитасига асосан «mGovAward» Ўзбекистон университетлари талабаларининг инновацион потенциалидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқилган давлат хизматларининг энг яхши ва самарали мобил иловаси учун мўлжалланган танлов ўтказиш белгиланган.
Ушбу муносабат билан 16 октябр куни Самарқанд шаҳридаги Ёшлар маркази биносида Тошкент шаҳридаги “IT Park”нинг малакали мутахассилари томонидан олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабалар орасида кенг тарғиб этиш мақсадида тадбир бўлиб ўтди.
Ушбу тадбирда Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали талабалари ҳам фаол иштирок этишди.
фото лавҳа