Буюк Британиянинг нуфузли олий таълим муассасалари магистратура ...

  • Home
  • /
  • Page
  • /
  • Буюк Британиянинг нуфузли олий таълим муассасалари магистратура ...
21 - August 2021

Буюк Британиянинг 
 нуфузли олий таълим муассасалари магистратура 
йўналишида таҳсил олиш имкониятини берувчи “Chevening” стипендиялар 
дастурига танлов бошланган. 
“Chevening” стипендиялар дастури Буюк Британия Ташқи ишлар 
вазирлиги томонидан молияштирилади. Бунда ўқиш учун тўлов, ойлик 
стипендия, авиачипта харажатлари, Британияга келиб-кетиш, виза 
харажатлари ҳамда Британияда ташкил этиладиган Chevening тадбирлари 
учун харажатларни қоплаш кўзда тутилган. 
Мазкур дастур Британиянинг барча олий таълим муассасаларида, шулар 
қаторида Кембридж, Оксфорд, Лондон иқтисодиёт мактабида турли таълим 
йўналишлари бўйича магистратурада таҳсил олиш имконини беради. 
Стипендия танловида иштирок этиш учун www.chevening.org/apply 
веб-сайти орқали ариза топшириш зарур. 
Онлайн ариза топшириш муддати: 2021 й. 3 августдан 2 ноябрга қадар. 
Стипендияда қатнашиш учун номзодлардан қуйидагилар талаб этилади: 
- Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши; 
- ўқиш тугаганидан сўнг камида 2 йилдан кейин Ўзбекистонга қайтиш; 
- бакалавр дипломи мавжудлиги; 
- 2 йилдан кам бўлмаган иш стажига эга бўлиши; 
Британия олий таълим муассасаларининг 3 та магистрлик 
дастурига ариза топшириш ва 2022 йил 14 июлгача камида битта 
дастурга тўлиқ қабул қилиниш. 
Батафсил маълумот ва веб-сайтлар илова қилинмоқда. Шунингдек, 
қўшимча маълумот олиш учун Тошкентдаги Британия элчихонасининг 
ижтимоий тармоқлардаги мессенджерлари орқали ҳам мурожаат қилиш 
мумкин.