ОАВ ходимлари, ижтимоий тармоқ фаоллари ва блогерлар диққатига

  • Home
  • /
  • Page
  • /
  • ОАВ ходимлари, ижтимоий тармоқ фаоллари ва блогерлар диққатига
14 - August 2021

2021 йил 16, 17 август кунлари Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали  магистратура босқичида таҳсил олиш учун ариза топшириб, рўйхатдан ўтган абитуриентларга имтиҳон ташкил этилади.

ОАВ ходимлари, ижтимоий тармоқ фаоллари ва блогерларни ушбу жараёнларнинг шаффоф ва адолатли тарзда ўтказилишини таъминлаш, жамаот назоратини ўрнатиш мақсадида тест синовларида кузатувчи сифатида иштирок этишга таклиф этамиз.

Тест синовлари 1  сменада ташкил этилади:

⚡️Келиш вақти 07:00 дан Тест синовини бошланиш вақти 08:00 да

Манзил: Профессорлар  кўчаси 51, Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиалининг спорт залида (ориентир: САМГАСИ биносининг ёнида)