Аёл талабалар учун яна бир имконият!

  • Home
  • /
  • Page
  • /
  • Аёл талабалар учун яна бир имконият!
09 - August 2021

Халқаро атом энергияси бўйича агентлик (МАГАТЭ) томонидан аёл талабаларнинг ядро физикаси муҳандислик ва радиация технологиялари каби соҳаларда келажакда меҳнат фаолиятини давом эттиришларини қўллаб-қувватлаш мақсадида "Marie Sklodowska-Curie Fellowship Programme (MSCFP)" лойиҳаси доирасида 2021-2023 йилларга мўлжалланган магистрлик дастурлари ташкил қилинмоқда.
MSCFP дастури бўйича аризалар қабул қилиш жараёни 15 июлдан жорий йилнинг 30 сентябр кунига қадар давом этади (Маълумот учун: https://www.iaea.org/about/overview/gender-at-the-iaea/iaea-marie-sklodowska-curie-fellowship-programme). Саралашдан ўтган номзодлар аккредитациядан ўтган университетларда ядровий тадқи
қотлар мутахассисликлари бўйича магистратура дастурида таълим олади.