To recover your password please fill in your email address
Please fill in below form to create an account with us
Украинанинг Суми миллий аграр университетида бўлиб ўтаётган халқаро конференцияда TOPAS лойиҳаси доирасида қишлоқ хўжалик олий таълим тизимида назариядан амалиётга ўтиш, талабаларга йўналтирилган таълим тизимини қўллаб-қувватлаш ва талабаларни амлиётга жойлаштириш бўйича энг яхши тажрибалар муҳокама қилинмоқда. Лойиҳа ташкил этилганидан буён унинг амалиёт учун янги модели амалиёт бўйича Европа Сифат Низомига (ЕQCIА) асосланиши лозимлиги қайд этилди.
Бир вақтнинг ўзида талабаларни амалиётга жойлаштиришни такомиллаштириш, маҳаллий маълумотларни тўплаш ва замонавий ўқитиш услубларини ривожлантириш бўйича яхлит концепциялари олий таълим муассасаларида замонавий таълим афзалликларини кўрсатиб берганлиги таъкидланди.
Лойиҳа бўйича тўрт йил давомида ташкил этилган барча семинар ва тренинглар Европа Иттифоқидаги ОТМларда ўтказилганига қарамай, ўрганиш, тушуниш ва такомиллаштириш жараёни ҳеч қачон бир томонлама бўлиб қолмади. Натижада TOPAS лойиҳаси таркибидаги фаолият тафсилотлари билан интенсив алоқалар барча ҳамкорларга ўзларининг олий таълим муассасаларида ташкил этилган услублар ва ёндашувларни текшириш, замонавий техника соҳасидаги янги ўзгаришлар нуқтаи назаридан ҳал қилишга ёрдам берди. Халқаро конференция қизғин муҳокамалар билан давом этмоқда.