To recover your password please fill in your email address
Please fill in below form to create an account with us
Хабарингиз бор, филиалимизнинг 3 нафар профессор-ўқитувчилари Украинанинг Суми миллий аграр университетида хизмат сафарида бўлиб турибдилар. Ушбу университетда ERASMUS+ дастури TOPAS лойиҳасининг сўнгги учрашуви доирасида халқаро конференция ўтказилмоқда. 17 июн куни ҳам конференция ўз ишини давом эттириб, унда ҳамкор давлатларнинг лойиҳа бўйича амалга оширган ишлари, энг яхши амалиёт ва тажрибалари муҳокама қилинди. Германиянинг Вайенштефан-Триездорф амалий билимлар университетидан Ральф Шлаудерер, Ҳайнз-Петер Вульф, Украина ҳаётий ва атроф-муҳит фанлари миллий университетидан Катерина Тужик, Руминиянинг Иаши қишлоқ хўжалик ва ветеринария медицинаси университетидан Флорин Липса, ТДИУ Самарқанд филиалидан Фарҳод Аҳроровлар маъруза қилишиб, лойиҳа доирасида амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди. Украинада бўлиб ўтаётган конференция ўз ишини давом эттирмоқда.