ТДИУ Самарқанд филиали талабаси “Йилнинг энг ёш олими” ...

  • Home
  • /
  • Page
  • /
  • ТДИУ Самарқанд филиали талабаси “Йилнинг энг ёш олими” ...
27 - May 2021

Қозоғистоннинг Нур-султон шаҳрида МДҲ давлатлари ўртасида ўтказилган “Йилнинг энг ёш олими – 2021” халқаро танловида Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали “Иқтисодиёт” факультети 2-босқич талабаси Азизбек Хуррамов иштирок этиб, биринчи ўринни қўлган киритди ва  “Йилнинг энг ёш олими” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Ушбу лойиҳанинг асосий мақсади МДҲ давлатларининг олий таълим муассасалари талабаларини қўллаб-қувватлаш, илм-фан, техника ривожланишига ҳисса қўшаётган ёшларни аниқлаб, уларни муносиб рағбатлантириш ҳисобланади.

Танлов натижаларига кўра, Азизбек Хуррамовнинг илмий ишлари, қўлга киритган ютуқлари ва танлов давомидаги саралаш жараёнлари ҳисобга олинган ҳолда I ўринга муносиб деб топилди ва МДҲнинг “Йилнинг энг ёш олими – 2021” туширилган кўкрак нишони ва I даражали диплом билан тақдирланди.