To recover your password please fill in your email address
Please fill in below form to create an account with us
Президентимиз Ш.Мирзиёев мактаб битирувчиларига йўллаган ўз табригида уларни мустақил ҳаёт сари ташлаётган илк қадамлари билан қутлаб, юртимизда фаолият кўрсатаётган 137 та олий ўқув юрти, 339 та касб-ҳунар мактаби, 193 та коллеж ва 196 та техникум улар учун мунтазир эканини таъкидладилар.
Бугун битирувчиларга оқ йўл тилаш мақсадида ТДИУ Самарқанд филиали директори, профессор О.Муртазаев бошчилигида филиал профессор-ўқитувчилари Самарқанд вилоятида жойлашган бир қатор умумтаълим мактабида ўтказилаётган «Сўнгги қўнғироқ» тадбирлариди иштирок этишиб, Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг мактаб битирувчиларига йўллаган табригини ўқиб эшитиришди.
Директор Президентнинг мактаб битирувчиларига йўллаган табригини етказиб, ҳамиша ўз олдиларига юқори марраларни қўйиш, ҳар бир онларини беҳуда ўтказмай доимо янги ва инновацион билимлар излаш ва келгуси ўқишларида, ўзлари танлаган олий таълим муассасаларига киришда юқори кўрсаткичларга эришишларига улкан муваффақият ва ютуқлар тилади.