ТДИУ Самарқанд филиали директорининг Рамазон ҳайити табриги

  • Home
  • /
  • Page
  • /
  • ТДИУ Самарқанд филиали директорининг Рамазон ҳайити табриги
13 - May 2021

Ҳурматли профессор-ўқитувчилар! Азиз талабалар! 

Филиалимиз жамоасининг ҳар бир аъзосини ислом оламининг энг улуғ байрами бўлмиш Рамазон ҳайити билан муборакбод этаётганимдан бениҳоя мамнунман. Ушбу қутлуғ ойда сабру қаноат, шукроналик, руҳий покланиш, савобли амаллар қилишдек олижаноб фазилатларга янада эътиборли бўламиз. Яратганнинг раҳматидан умидвор бўламиз. 

Шу муборак кунларда Яратгандан ҳар бирингизнинг хонадонингизга тинчлик-хотиржамлик, фароғат, барака , оила аъзоларингизга соғлик-саломатлик, эзгу ишларингизга ривож тилайман. Бутун дунёда коронавирус хавфи тезроқ барҳам топиб, яна қайноқ илм ва ижод оламига қайтишимизга тилакдошман. Рамазон Ҳайити муборак!

 

ТДИУ Самарқанд филиали директори, профессор О.Муртазаев