To recover your password please fill in your email address
Please fill in below form to create an account with us
Бугун 23 апрел куни Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректори К.Шарипов бошчилигида университет вакиллари ТДИУ Самарқанд филиалига ташриф буюришди.
Ташрифдан асосий мақсад филиалнинг ҳозирги фаолияти ва 2020/2021 ўқув йилида ўқув жараёни, ўқув мёърий ҳужжатлар, илмий-услубий таъминоти, илмий инновация ва илмий тадқиқот ишлари, ҳамкорлик ишлари билан танишишдан иборат бўлди.
Ректор филиалнинг моддий-техник базаси ва амалга оширилаётган илмий ва маънавий-маърифий ишлари кўздан кечириб, Филиал директори О.Муртазаев билан биргаликда ўқиш жараёни ва аудиторияларнинг ҳолати билан яқиндан танишди.
Шунингдек, Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректори К.Шарипов филиал учун яна қўшимча равишда 1000 ўринли янги ўқув биносини қуриш, Талабалар турар жойини тўлиқ таъмирлаш, спорт зали ҳамда спорт майдончаларини келгуси ўқув йилиги қадар тўлиқ шай ҳолга келтириш, 600 ўринга мўлжаллаб қурилаётган янги бинонинг Ахборот ресурс марказига янги соҳага доир китобларни сотиб олиш борасида ўзи фикрларини билдириб ўтди ва бу борада маъсулларга тегишли топшириқларни берди.
Ташриф давомида филиал раҳбарияти билан филиални ривожлантиришнинг 3-5 йилларга мўлжалланган истиқболли режасини ишлаб чиқиш режалари, талабаларга замонавий сифатли таълим-тарбия масалалари, соҳадаги ташкилотлар билан ҳамкорликни оширишни янада такомилаштириш юзасидан таклифлар берилди.