Талабаларнинг бўш вақтлари мазмунли ташкил этилмоқда

  • Home
  • /
  • Page
  • /
  • Талабаларнинг бўш вақтлари мазмунли ташкил этилмоқда
23 - April 2021

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан ёшлар билан ишлашда янгича тизимни жорий этиш борасида илгари сурилган ташаббуснинг ижроси таъминлаш, шунингдек талабаларнинг дарсдан бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида ТДИУ Самарқанд филиали психологи З.Орипов ҳамда ўқитувчи О.Мўйдиновлар ташаббуслари билан 22-апрел куни 205-206 гуруҳ талабалари вилоятимизда жойлашган “Шарқ юлдузи” кинотеатри ҳамда “Китоб олами”да бўлишди.

– Бундай тадбирлар талаба-ёшларни кайфиятини кўтаради, – дейди филиал психологи З.Орипов. – Филиалимиз томонидан талабаларнинг дарсдан бўш вақтларини мароқли ўтказиш борасида янгича тизим ишлаб чиқилган. Ушбу тизим бўйича спорт тадбирлари дам олиш соатлари олиб борилмоқда. Келажакда талабаларнинг маънавий руҳиятини кўтариш борасида яна бир қатор ишларни амалга оширамиз дейди.

Ушбу тадбирлар карантин қоидаларига тайёрланган ҳолда ташкил этилди.