Эрасмус+ дастури доирасида халқаро семинар ўтказилди

  • Home
  • /
  • Page
  • /
  • Эрасмус+ дастури доирасида халқаро семинар ўтказилди
22 - April 2021

2021 йил 21-апрел куни Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиалида илм-фан, ишлаб чиқариш ва давлат манфаатларини бирлаштирув мақсадида  Европа Иттифоқининг Эрасмус+ дастури доирасидаги 619039-EPP-1-2020-1-LV-EPPKA2-CBHE-JP рақамли AgroDev (Сифатли қишлоқ хўжалиги ва озиқ овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш тармоқлари барқарорлигини қўллаб-қувватлашга қаратилган олий таълимни ривожлантириш) грантининг семинар ташкил этилди. Мазкур тадбирларда лойиҳа ҳамкорлари Латвия амалий билимлар ва технологиялар университети, Швециянинг Линнеус университети, Польшанинг Краков қишлоқ хўжалик университети ҳамда Австриянинг Hilfswerk халқаро ташкилотлари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Эразмус плюс миллий офиси, қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари, йирик агрокластерлар ва фермер хўжаликлари раҳбарлари қатнашадилар.  

Семинар Ўзбекистон иқтисодиётининг аграр соҳасида аҳоли озиқ-овқат хавфсизлиги таъминлаш,қулай агробизнес муҳитини яратиш, қишлоқ хўжалигига инвестицияларни жалб этиш, таълим –фан-ишлаб чиқариш интеграцияси, қишлоқ хўжалигида рақамли технологияларни жорий этиш, аграр соҳанинг барқарор ривожланишини жадаллаштириш ва минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш имкониятлари ва ечимларини муҳокама қилиш учун ўзига хос мулоқот платформаси бўлиб хизмат қилди. 
Шунингдек, анжуман қишлоқ хўжалигининг инновацион, барқарор ривожланиш хусусиятлари, маҳсулотлар сифатини жахон талабларига уйғунлаштириш, Ўзбекистонда фан ютуқларининг амалиётга жорий этиш масалалари муҳокама қилинди.  

Маълумот учун AgroDev лойиҳаси кейинги 2021-2023 йиллар давомида Республикамиз корхоналари талаби асосида “Агробизнес ва инвестицион фаолият” таълим йўналишининг ўқув дастурлари Европа Иттифоқи стандартлари асосида қайта кўриб чиқади ва ривожлантиради.