To recover your password please fill in your email address
Please fill in below form to create an account with us
Жорий йилнинг 20 апрель куни Олий ва ўрта махсус таълим вазири Aбдуқодир Тошқулов ТДИУ Самарқанд филиалида бўлиб, ўқув жараёнлари, талабалар учун яратилган имкониятлар билан яқиндан танишди.
Вазир Aбдуқодир Тошқулов ташрифи чоғида келгусида филиалда талабаларининг сифатли таълим олишлари, ахборот ресурс марказларидан унумли фойдаланишлари ҳамда истиқомат қиладиган жойларининг яхшиланиши борасида амалга оширилиши борасида ўз тавсияларини бериб ўтди.
Шунингдек, Олий ва ўрта махсус таълим вазири Aбдуқодир Тошқулов тўлиқ таъмирланаётган филиалнинг янги биносини кўздан кечириб, ўзининг таклиф ва мулоҳазаларини билдириб ўтди.
Фото:
ТДИУ Самарқанд филиали
Ахборот хизмати