To recover your password please fill in your email address
Please fill in below form to create an account with us
Олий таълим муассасаларида ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш мақсадида “Маърифатли ёшлар-юрт кўзгуси” шиори остида туркум маънавий-маърифий тадбирларни ўтказиш бўйича Назорат режанинг 26-бандида “Талаба-қизлар ўртасида “Қизлар давраси” кўрик-танловини ташкил этиш ва ўтказиш”вазифасининг ижросини таъминлаш мақсадида 2021 йил 15 апрел куни ТДИУ Самарканд филиалида "Кизлар давраси - маданий кадрятлар" шиори остида талаба-қизлари орасида “Қизлар давраси” кўрик-танлови ўтказилди.
Кўрик танловда ТДИУ Самарқанд филиали директорининг Хотин-қизлар масалалар бўйича маслаҳатчиси Исакова Эьзозхон Зокировна, Озиқ овқат ва Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти кафедраси мудири О.М.Пардаева, Табиий ижтимоий ва жисмоний маданият кафедраси доцент Э.И.Ҳамдамова М.Улуғбек маҳалласи Хотин-кизлар масалалар бўйича мутахассиси М.Шарафиддинова, филиалининг профессор-ўқитувчилари ҳамда талаба-қизлари иштирок этишди.
ТДИУ Самарқанд филиали директорининг Хотин-қизлар масалалар бўйича маслаҳатчиси Эьзозхон Исакова тадбир бошида сўзга чиқиб, барча иштирокчиларга омод тилади. Улар белгиланган шартлар бўйича сахнада ўз маҳоратларини қўрсатдилар. Миллийлик ва замонавийлик уйғунлигини ифода эта олган қизларимиз ҳар соҳада фаол эканликларини исботладилар.
– Бундай тадбирлар қизларимизнинг ҳар томонлама баркамол, миллий урф-анъаналаримиздан бохабар вояга етишларида катта аҳамиятга эга, – дейди Озиқ овқат ва Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти кафедраси мудири О.М.Пардаева. – Қизларимизнинг шарқона одоби, ибо-ҳаёси, момолар удумларидан хабардорликлари уларнинг келгусида яхши турмуш ўртоғи, оила бекаси, она бўлиб вояга етишлари, улар қуражак оила жамиятимизнинг мустаҳкам пойдеворига муносиб ҳисса қўшишидан даракдир.
Танлов якунига кўра, Динара Худойбердиева биринчи ўринни қўлга киритган бўлса, Шахризода Рахматова иккинчи ўринга, Дилбар Акбарова эса учинчи ўринга лойиқ топилди.
Шунингдек тадбир давомида турли номинациялар бўйича бир қатор талабалар эсталик совғали ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди.