To recover your password please fill in your email address
Please fill in below form to create an account with us
Саломатлик – инсон камолотининг муҳим таркибий қисмларидан бири бўлиб, шахснинг ҳеч ким даҳл қила олмайдиган ҳуқуқи, ўз-ўзини ривожлантириш, шахсий ва жамият ҳаётида фаол иштирок этиши гаровидир.
Маълумки, жамиятимизда инсон саломатлиги, жисмоний баркамоллиги, соғлом турмуш тарзи маданиятига эгалиги ўта муҳим ижтимоий қадрият ҳисобланади. Миллат саломатлигини таъминлаш, халқ генофондини бекаму-кўст сақлаш соғлом турмуш тарзи туфайлигина етарлича ижобий тарзда ҳал этилади. Бу эса, жамиятнинг барча ижтимоий институтлари; оила, ўқув-тарбия масканлари, маҳалла ҳамда мустақил таълим олдига жамиятимиз фуқароларига соғлом турмуш тарзи мазмуни ва моҳиятини англатиш, ёшларни сергак ва билимдон, баркамол шахс қилиб тарбиялаш масаласини кўндаланг қилиб қўяди.
2-апрел куни ТДИУ Самарқанд филиали кичик фаоллар залида талаба-кизлар ўртасида “Кизларни соғлом ҳаётга тайёрлаш эрта турмуш, қариндошлар ўртасидаги никох ва унинг салбий оқибатлари” мавзусида семинар бўлиб ўтди.
Ушбу семинарда Самарқанд шахар перинантал маркази гинекологи Муниса Амонова, ТДИУ профессор-ўқитувчилари билан бир қатаорда талаба-қизлар иштирок этишди.
Тадбир давомида талабаларга эрта турмуш қуриш, яқин қариндошга турмушга чиқишнинг салбий оқибатлари ҳақида атрофлича тушинитириб ўтилди.