“Ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликка қарши биргаликда курашамиз!”

  • Home
  • /
  • Page
  • /
  • “Ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликка қарши биргаликда курашамиз!”
02 - April 2021

1 апрел куни Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали профессор-ўқитувчилари ва талаба-ёшлар ўртасида “Ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликка қарши биргаликда курашамиз!” мавзуcида маънавий-маърифий давра суҳбати бўлиб ўтди.

Унда Самарқанд шаҳар ИИОФМБ ТБ ҳузуридаги тергов бўлими катта терговчиси    Ж.Юсупов, ТБ суриштирувчиси С.Амруллаев, терговчи Ж.Нематов, Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали Иқтисодиёт факультети декани Х.И.Турдибеков, Ёшлар билан ишлаш ва маънавий-маърифий бўлим бошлиғи Й.Исомиддинов, Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари Л.Эшонқулов, профессор-ўқитувчилар,  талаба-ёшлар иштирок этишди.

Тадбирни “Иқтисодиёт” факультети декани Х.И.Турдибеков кириш сўзи билан очиб, кун тартибидаги мавзу билан иштирокчиларни таништирди. Шунингдек, тадбирда кўзланган асосий мақсад, профессор-ўқитувчилар ва талаба-ёшларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, жамиятда ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликка нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳасида мазкур иллатга қарши курашиш эканлигини, шунингдек, мамлакатимизда жадал суръатларда олиб борилаётган ҳуқуқий ислоҳотлар шароитида ҳар бир инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини самарали ҳимоя қилиш ҳамда қонун устуворлигини таъминлаш муҳим эканлигини таъкидлаб ўтди.

–  Кўпчилигимиз жиноят деганда, бировга тан жароҳати етказиш, жонига қасд қилиш, ўғрилик, фирибгарликни тушунади, – дейди Самарқанд шаҳар ИИОФМБ ТБ ҳузуридаги катта терговчи   Ж.Юсупов. –  Аслида кимнидир беҳурмат қилиш, ёлғон гапириш, ёмонликнинг олдини олишга ҳаракат қилмаслик, бепарво бўлиш ҳам қайсидир маънода жиноятга асос бўлиши мумкин. Буни ҳафталик доирасидаги тадбирларда қатнашиб янада чуқурроқ англамоқдамиз.

Шуни айтиб ўтиш жоизки, ТДИУ Самарқанд филиали томнидан соҳаларга доир ташкилотлар билан ҳамкорликда  турли ҳуқуқбузарликларни олдини олиш мақсадида талабалар турар жойлари, ижарада яшовчи ва ота-онасидан олисда бўлган талаба-ёшлар ўртасида давра суҳбатлари ўтказилмоқда.

ТДИУ Самарқанд филиали

Матбуот хизмати