ТДИУ Самарқанд филиалида халқаро илмий амалий конференция бўлиб ўтди

  • Home
  • /
  • Page
  • /
  • ТДИУ Самарқанд филиалида халқаро илмий амалий конференция бўлиб ўтди
26 - March 2021

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 21 сентябрдаги “2019-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини инновацион ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5544-сон Фармони ҳамда “Аграр таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 30 июлдаги ПҚ-4795-сон қарори ижросини таъминлаш, қишлоқ хўжалиги олий таълимини тизимли модернизациялашнинг истиқболли устувор йўналишларини белгилаш, инновацион фан ютуқларига асосланган ҳолда илмий тадқиқотларни ташкил этиш, шунингдек Европа Иттифоқи томонидан молиялаштириладиган “Erasmus+” дастури доирасидаги “TOPAS” лойиҳаси асосида 2021 йилнинг 25-26-март кунлари Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали “Аграр тармоқда инновацион иқтисодиётни ривожлантириш масалалари” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ўтказилди.

Икки кун давом этган ҳалқаро илмий-амалий конференцияда Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали, Самарқанд Ветеринария медицинаси институти, Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти, шунингдек хориждан Германия, Англия, Япония, Туркия, Ҳиндистон, Руминия, Польша, Украина, Латвия, Арманистон, Қозоғистон, Қирғизистон  давлатларининг соҳага ихтисослашган олий ўқув юртларидан жам бўлиб, 300 дан ортиқ профессор-ўқитувчилар ҳамда тадқиқотчилар иштирок этишди.

Анжуманнинг асосий мақсади ёш кадрларга таълим беришда олий ўқув юрти ва илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорликда фаолият кўрсатиш, “устоз-шогирд” анъаналари асосида узвий тадқиқотлар олиб бориш, бу соҳани жадал ривожлантиришга хизмат қилади.

Конференция иши “Иқтисодиётда рақамли технологиялардан фойдаланишнинг инновацион ёндашувлари”, “Таълимда рақамли тизимларни қўллашнинг  имкониятлари”, “Аграр тармоқда инновацияларни жорий этишнинг амалий жиҳатлари”, “Аграр таълимда фан ва ишлаб чиқариш интеграциясининг масалалари” каби  шўъбаларга бўлинган ҳолда давом этди. 

    – Ушбу конференцияга 200 дан зиёд илмий мақолалар юборилган ва улар алоҳида қўлланма тарзида чоп этилади,  –  дейди ТДИУ Самарқанд филиали директорининг Илмий ишлар ва инновациялар бўйича  ўринбосари З.Абдуллаев. – Халқаро конференция мамлакатнинг иқтисодий ва аграр соҳалари ҳамда унга ёндош соҳаларда илмий муаммоларни тадқиқ қилишга асосий эътиборни қаратади. Ушбу соҳаларда илмий тадқиқотлар олиб бораётган профессор – ўқитувчилар ва тадқиқотчиларнинг илмий натижаларини баён этиш, билим ва тажрибаларини ошириш, халқаро ва маҳаллий олимлар ўртасида ўзаро мулоқотни ривожлантиришга хизмат қилади. Мамлакатнинг иқтисодий ва аграр соҳаларидаги муамолар, уларнинг ечими ва ривожлантириш имкониятлари, чет эл мамлакатлари тажрибаси ва уларнинг жорий этилиши бўйича ҳукуматга таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилади, конференция мақолалари тўплами ОАК эътирофидаги нашр сифатида ҳисобга олинади, конференция иштирокчиларида фандаги ушбу соҳалардаги янгиликлар асосида зарурий билим ва кўникмаларни шакллантирилди. Келгусида халқаро ҳамкорлик мемерондумлари келишиб олинди.

Таъкидлаш жоиз, коронавирус пандемияси шароитида профессор-ўқитувчилар томонидан мақолаларни нашр эттиришда бу каби анжуманлар муҳим аҳамият касб этмоқда.

ТДИУ Самарқанд филиали

Матбуот хизмати