To recover your password please fill in your email address
Please fill in below form to create an account with us
Анжуманнинг асосий мақсади аграр соҳани барқарор ривожлантиришда чуқур назарий, ҳамда инновацион тадқиқотлар олиб бориш бўйича фикр алмашиш, тайёрланаётган кадрларни аграр соҳада эришилган ютуқлар, олиб борилаётган илмий тадқиқотлар билан яқиндан таништириш ва уларни бу соҳага жалб қилиш асосида юқори малакали кадрларни тайёрлашга қаратилган. Шунингдек, ёш кадрларга таълим беришда олий ўқув юрти ва илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорликда фаолият кўрсатиш, “устоз-шогирд” анъаналари асосида узвий тадқиқотлар олиб бориш, бу соҳани жадал ривожлантиришга хизмат қилади.
Таъкидлаш жоиз, коронавирус пандемияси шароитида профессор-ўқитувчилар томонидан мақолаларни нашр эттиришда бу каби анжуманлар муҳим аҳамият касб этмоқда. Ўзбекистонда сўнгги йилларда қишлоқ хўжалигининг муҳим тармоқларини жадал ривожлантириш, қишлоқ хўжалигида рақамли иқтисодиётни қўллаш кўламини кенгайтириш, мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш, уларни сақлаш ва қайта ишлаш ҳамда истеъмолчиларга экологик хавфсиз маҳсулот етиштиришга замонавий технологияларни жорий этишга катта эътибор қаратилмоқда. Ушбу ислоҳотлар бераётган самаралар эса жаҳон ҳамжамияти томонидан ҳам эътироф этиб келиняпти.