Табиий офатлар ҳаёт учун хавфли

  • Home
  • /
  • Page
  • /
  • Табиий офатлар ҳаёт учун хавфли
13 - February 2021

ТДИУ Самарқанд филиалида вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси ташаббуси билан «Табиий офатлар хавфини камайтириш»га бағишланган ўқув-амалий семинар бўлиб ўтди.
Тадбирда тошқин, сув босиши, зилзилаларнинг келиб чиқиш сабаблари, ундан муҳофазаланиш усуллари тўғрисида маълумотлар берилди.
Шунингдек, семинар иштирокчилари учун фавқулодда вазиятларда аҳолига шикаст етмаслиги учун тўғри ҳаракат қилиш ва жабрланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича машғулотлар ташкил этилди.
- Мазкур ўқув семинарини ўтказишда асосий мақсад табиий офатлар хавфини камайтириш, фавқулодда ҳолатда ўзини ўзи ҳимоялаш кўникмаларини шакллантиришдан иборат эди, - дейди вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси вакили. - Тадбирда табиий офатларнинг олдини олиш, унинг оқибатларини юмшатиш, шунингдек, тектоник, вулқон ҳамда ўпирилиш зилзилалари, зилзилабардош биноларнинг қурилиши борасида талабаларга тушунча берилди.