To recover your password please fill in your email address
Please fill in below form to create an account with us
ТДИУ Самарқанд филиалида “Эл-юрт умиди” жамғармаси ҳамда “Ислом тараққиёт банки”лари стипендия танловларида иштирок этиш йўллари ҳақида семинар-тренинг ўтказилади.
Унда кафедра мудирлари, бўлим бошлиқлари, профессор-ўқитувчилар ҳамда ёш илмий тадқиқотчилар иштирок этишди.
Ҳалқаро алоқалар бўлими бошлиғи Ҳ.Тўраев:
– “Эл-юрт умиди” жамғармаси жорий йилда 300 ўринга мўлжалланган (магистратура, докторантура, стажировка ва малака ошириш дастурлари бўйича) очиқ стипендия танловларини эълон қилади. Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида иқтидорли ва истиқболли ёшлар учун бениҳоя улкан имконият, яъни 2021 йилдан бошлаб “Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали магистратура ва докторантура дастурлари асосида энг нуфузли хорижий давлатларда таҳсил олиш учун стипендиялар миқдорини 5 баробарга ошириш таклифи илгари сурилди. Шу билан бирга, жорий йилдан бошлаб камида 100 нафар ёшларимиз учун нуфузли хорижий университетларнинг бакалавриатида ҳам таълим олиш имконияти яратилади. Шу боис, “Эл-юрт умиди” жамғармаси мамлакат илмий-инновацион салоҳиятининг энг муҳим ва таянч билимларини яратувчи фанлар — математика, кимё, биология ва геология йўналишларида таълим бераётган, илмий тадқиқотлар олиб бораётган ва амалий фаолият билан шуғулланаётган иқтидорли ва истиқболли профессор-ўқитувчи ва педагоглар, ёш олимлар, илмий изланувчилар ва амалиётчи мутахассислар учун жорий йилда 300 ўринга мўлжалланган (магистратура, докторантура, стажировка ва малака ошириш дастурлари бўйича) очиқ стипендия танловларини эълон қилади! Агар сиз юқори интеллектуал салоҳиятга эга, замонавий ва креатив фикрлайдиган, мамлакат илм-фанига инновацион ғоялар ва технологиялар олиб кириш ҳамда уни рақамли асосда қайта шакллантириш асносида ривожлантиришни ўз олдингизга мақсад қилиб қўйган мутахассис бўлсангиз — бу имконият айнан сиз учун!
“Эл-юрт умиди” жамғармаси математика, кимё, биология ва геология фанлари буйича стипендия танловлари эълон қилган. Бунда малака ошириш, стажирова, магистратура ва доктарантурада ўқиш имконлари мавжуд. Онлайн хужжатлар топшириш муддати 20 февралга қадар.
Ислом тараққиёт банки томонидан бакалавриат, магистратура, доктарантура ва пост-доктарантурада (йўналишлар жуда куп) ўқиш учун молиялаштиради. Онлайн хужжатлар топшириш муддати 2021 йилни 28 февралга қадар.
Саралаш танловига оид барча маълумотлар “Эл-юрт умиди” жамғармасининг www.eyuf.uz сайти орқали батафсил эълон қилиб борилади.
АҚШ, Буюк Британия, Германия, Франция, Канада, Япония, Испания, Жанубий Корея ва бошқа ривожланган мамлакатларнинг энг нуфузли таълим ва тадқиқот, инновация ва амалиёт масканларида таълим олиш ва стажировка ўташ имкониятини қўлдан бой берманг