Тошкент Давлат Иқтисодиет Университети Самарканд Филиали директори “Размазон“ ...

  • Home
  • /
  • Page
  • /
  • Тошкент Давлат Иқтисодиет Университети Самарканд Филиали директори “Размазон“ ...
24 - May 2020

Ассалому алайкум!!! 
Азиз ватандошларим!
Хурматли Тошкент Давлат Иқтисодиет Университети Самарканд Филиали жамоаси, профессор-ўқитувчилари, ходимлар ва ишчи-хизматчилар, 

Азиз талабалар!!! 
  Аввало шу кунга етказганига АЛЛОХ га ҳамд-санолар, пайғамбаримзга салавотлар бўлсин! Мана Бир ой Рамазон ойи ўз нихоясига етиб бормокда. Энг мўътабар ва муқаддас ой хонадонларимизни нурга тўлдириб, қалбларимизга мусаффолик, покизалик,  софлик ва халолликни жо қилди! Бутун дунёни ларзага солган  бало-офат, шу ойга келиб анча барҳам топди. Бу ҳам бўлса Рамазоннинг шарофатидир. Шундай экан ушбу хаяжонли дамларда қанчалик оғир бўлмасин Рамазон ойи билан бир йилга хайрлашишга тўғри келади. 
  Шу муносабат билан барчаларингизни, оила аъзоларингизни бугунги арафа кунида эртага бўладиган Рамазон Ҳайити - Ийд ал-Фитр байрами билан чин қалбимдан табриклайман!!! Тинчлик, соғлиқ, бойлик, қувонч, садоқат, мухаббат ва давлат уйингизга бир умрлик мезбон бўлиб қолсин. Сизларга узоқ умр, оилавий хотиржамлик, саодатли ва садоқатли, фаравон ҳаёт тилайман! Меҳр-оқибат абадий бўлсин!!! Иш ва ўқишлар омадли ва муваффақиятли бўлсин!!!


Тошкент Давлат Иқтисодиет Университети Самарканд Филиали директори О.Муртазаев

https://t.me/TDIUSamfilial