To recover your password please fill in your email address
Please fill in below form to create an account with us
#Муҳим_тадбир
Ўзбекистон-Россия етакчи олий таълим муассасалари ректорларининг минтақалараро онлайн конференцияси ўтказилади
2020 йил 27 май куни Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Республика Олий таълим Кенгаши ҳамда Россия ректорлар Кенгаши ва М.В.Ломоносов номидаги Москва давлат университети ташаббуси билан “Ўзбекистон-Россия етакчи олий таълим муассасалари ректорларнинг минтақалараро онлайн конференцияси” ўтказилади.
Конференция 2020 йилда Москва шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган Ўзбекистон ва Россия Президентлари саммити дастурига киритилган Ўзбекистон-Россия иккинчи таълим форумига тайёргарликнинг муҳим босқичи бўлиб хизмат қилади.
Минтақалараро онлайн анжуманда икки мамлакатнинг юқори мартабали давлат ҳокимияти органлари вакиллари ҳамда 120 дан ортиқ нуфузли олий таълим муассасаси ректорлари иштирок этади.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Абдужаббор АБДУВАХИТОВ, Россия Федерацияси Президенти Бошқармаси бошлиғи Владимир ЧЕРНОВ, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон МАЖИДОВ, Россия Федерацияси фан ва олий таълим вазири Валерий ФАЛЬКОВ кириш сўзлари билан анжуман қатнашчиларига мурожаат қиладилар.
Ўзбекистон Республика олий таълим кенгаши раиси, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ректори Ў.УМУРЗАКОВ ва Россия ректорлар кенгаши раиси, М.Ломоносов номидаги Москва давлат университети ректори В.САДОВНИЧИЙ ялпи мажлисда маъруза билан қатанашадилар.
Анжуман дастури доирасида икки давлат ОТМлари ректорлари ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш баробарида долзарб вазифа ва масалаларни тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотда биргаликда муҳокама қилишади.
Минтақавий онлайн анжуман 2020 йил 27 май куни Тошкент вақти билан соат 14:00да бошланади.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш????????????
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ