Янги Ўзбекистон иқтисодиётининг макроиқтисодий барқарорлигини таьминлаш: муаммолар, таҳлиллар ва ...

  • Home
  • /
  • Page
  • /
  • Янги Ўзбекистон иқтисодиётининг макроиқтисодий барқарорлигини таьминлаш: муаммолар, таҳлиллар ва ...
07 - April 2020

Янги Ўзбекистон иқтисодиётининг макроиқтисодий барқарорлигини таьминлаш: муаммолар, таҳлиллар ва натижалар

2020 йилнинг 30 апрел куни Олий ва ўрта махсус таълим, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирликлари, Прогнозлаштириш ва Макроиқтисодий тадқиқотлар институти, Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва Research Support Center (Илмий тадқиқотларга кўмаклашиш маркази) ҳамкорликда шу мавзу республика илмий онлайн конференцияси ўтказилади.

Анжуманнинг мақсади Ўзбекистон Республикаси Президентининг коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қабул қилинган сўнгги иккита фармони (ПФ-5969-сон, 19.03.2020 йил  ва ПФ-5978-сон 03.04.2020 йил)да белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш.

Онлайн конференция 2020 йилнинг 30 апрел куни соат 14:00 дан бошлаб “Zoom” платформаси орқали амалга оширилади.

Унда  қатнашиш истагини билдирганлар 2020 йил 28 апрелгача илмий тезисларни ўзбек, рус ва инглиз тилларида e-science@umail.uz электрон почта манзилига юборишлари лозим.

Барча тезислар бепул нашр этилади ва ҳар бир муаллифга  электрон сертификат берилади. 

Конференция тўплами ва сертификатларни  2020 йил 1 май кунидан бошлаб ташкилотчиларнинг расмий сайтларидан олиш мумкин:  www.edu.uz, www.ifmr.uz, www.tsue.uz, www.e-science.uz.
 
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш????????????
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ