Илм излаб бормайди, илмни излаб келадилар!

  • Home
  • /
  • Page
  • /
  • Илм излаб бормайди, илмни излаб келадилар!
21 - February 2020

Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали Иқтисодиёт: Озиқ-овқат тизимларини бошқариш таълим йўналиши 112 – гуруҳ талабалари 20 феврал 2020 йил куни гуруҳ раҳбари Х.Хонқулов ҳамда филиал Иқтидорли талабаларнинг илмий-тадқиқот фаолиятини ташкил этиш сектори бошлиғи А.Шамсиев билан биргаликда буюк илму-маърифат соҳиби, ҳадисшунос олим Имом Ал-Бухорий қабрлари жойлашган қадимий меъморий ёдгорликни зиёрат қилишди. 

 Талабалар зиёрат қилиш билан бирга мажмуанинг тарихи ва ёдгорликлар сақланаётган музейда ҳам бўлишди. Айниқса, талабаларда бобокалонимизнинг ҳаёт йўли тўғрисида сўзлаб берилган ривоят катта таъссурот қолдирди. Ривоят қилишларича, Бухоро амири Холид ибн Аҳмад Зуҳалий Имом Бухорийга одам юбориб, саройга келиб, амир ва амалдорларнинг фарзандларига дарс беришни таклиф қилади. Бухорий бундан бош тортади. Холид яна элчи юбориб, китоблари билан тезда амир ҳузурига келишини буюради. Бухорий эса: “Илм излаб бормайди, илмни излаб келадилар”, деб жавоб беради. 

Ҳеч шубҳасиз бу марказ мамлакатимизга илм, барака олиб келади. Ёшларимизга билим, куч беради. Бу ерда зиёратга келганлар катта маънавият, маърифат олади.