Тошкент Давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали билан Япония Ҳиросаки ...

  • Home
  • /
  • Page
  • /
  • Тошкент Давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали билан Япония Ҳиросаки ...
24 - February 2020

Тошкент Давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2909-сон ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси ва Япония ўртасида икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4553-сон  қарорларида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш  ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 майдаги 438-сон “Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг Самарқанд филиалини ташкил этиш тўғрисида”ги  қарорларида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида филиалнинг Илмий ишлар ва инновациялар бўйича директор ўринбосари, и.ф.д. Ҳасанов Шавкат Турсункулович бошчилигидаги делегация 2020 йилнинг 14-21 феврал кунлари Япониянинг Ҳиросаки университетида хизмат сафарида бўлиб турибди.

17 феврал куни ТДИУ Самарқанд филиали ва Япониянинг Ҳиросаки Университети ўртасида келгусида фан ва илмий соҳаларда манфаатли ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, профессор-ўқитувчилар, ёш тадқиқотчилар билан илмий лойиҳаларни биргаликда олиб бориш мақсадида филиал ва университет билан англашув меморандумини имзолаш мақсадида Қишлоқ хўжалиги ва ҳаётий фанлар факултети (Faculty of Agriculture and Life Science) декани, профессор Такаҳиро Сато (Takahiro Sato) ва факултет профессори Осаму Аракава (Osamu Arakawa) ва JICA лойиҳаси вакиллари билан расмий учрашув ўтказди ва стратегик ҳамкорликни йўлга қўйиш режалари тақдимотлари намойиш қилинди ҳамда келишувлар олиб борилди.

Бундан ташқари ташриф буюрган делегация APHRODITE-3 лойиҳаси доирасида “International workshop on snow cover changes and its modeling over Northern Eurasia (Қор қопламининг ўзгариши ва уни Шимолий Евросиё бўйлаб моделлаштириш)” мавзусидаги халқаро семинарда иштирок этмоқда. Семинарда иқлим ўзгаришини Шимолий Евросиё бўйлаб ўзгаришини моделлаштириш ва унинг иқтисодий таъсирлари анализлари таҳлил қилинмоқда. Жумладан кун тартибига биноан, APHRODITE-3 дастурини ишлаш принциплари, иқлим ўзгаришлари тўғрисида маълумотлар йиғиш, уларни таҳлил қилиш ва компютер дастурларини қўллаш орқали натижалар олиш ўрганилмоқда.

 

Илмий ишлар ва инновациялар бўйича директор ўринбосари, и.ф.д. Ш.Т.Ҳасанов