Самарқандда журналистлар учун Маьлумотлар журналистикаси бўйича маҳорат дарслари бошланди

  • Home
  • /
  • Page
  • /
  • Самарқандда журналистлар учун Маьлумотлар журналистикаси бўйича маҳорат дарслари бошланди
08 - January 2020

Айни пайтда Самарқанд шаҳридаги “Регистон плаза” меҳмонхонасида Маьлумотлар журналистикаси бўйича самарқандлик журналист, блогер ва ахборот хизматлари раҳбарлари учун семинар-тренинг бошланди.
Иштирокчилар тажрибали тренер Эмиль Фахреевдан  Маълумотлар журналистикаси, медиа истеъмоли ва ахборотни тақдим этишнинг янги усуллари, маълумотлар манбаси, визуаллаштириш, визуал хизматлар сингари мавзуларда маҳорат дарсларини олишмоқда.
Мазкур семинар-тренинг ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ва Ўзбекистон замонавий журналистикасини ривожлантириш маркази ҳамкорлигида ташкил этилган.