“Азим шаҳрим – Самарқанд”.

17 - Октябрь 2019

“Азим шаҳрим – Самарқанд” ёшлар фестиалида 200 нафардан ортиқ талаба иштирок этди

Президентимиз ташаббуси билан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус ижросини таъминлашга қаратилган мазкур фестивалда Самарқанддаги барча олий таълим муассасаларидан 200 нафардан зиёд талаба-ёшлар иштирок этди.

Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтида “Азим шаҳрим – Самарқанд” шиори остида ёшлар фестиали бўлиб ўтди. 

 
 
 
 

Самарқанд шаҳар куни олдидан ўтказилган тадбир доирасида "Заковат" интеллектуал ўйини, "Шахмат-шашка" мусобақаси, "IT competition", "Зукко китобхон" танловлари ҳамда тадбиркор қизлар томонидан яратилган маҳсулотлар кўргазмаси ташкил этилди. 

Фестивал якунида ҳар бир йўналиши бўйича танловларда ғолибликни қўлга киритган йигит-қизларга диплом ва эсдалик совғалари топширилди. 

-Олий таълим муассасамиз ташкил этилганига кўп бўлмаган бўлса-да кўпгина ютуқларни қўлга киритмоқда, - дейди Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали талабаси Самариддин Бердиқулов.

– Бугунги фестивалда "IT competition" танловида биринчи ўринни қўлга киритдим.

 
 
 

Шу йўналишда филалимиз талабаси 3-ўринни эгаллади. Яна икки нафар курсдошим “Шахмат-шашка” мусобақасида юқори натижа кўрсатди.

Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали талабалари ютуқлари 

110-гуруҳ талабаси Бердиқулов Самариддин «ИТ cоммунит»танловида фахрли биринчи ўринни қўлга киритган бўлса, 107-гуруҳ талабаси Аманов Музроб учинчи ўринни эгаллади. “Шахмат-шашка“ мусобақасида эса фахрли биринчи ўринни 101-гуруҳ талабаси Эсанова Хумора банд қилган бўлса, учинчи ўринни 105-гуруҳ талабаси Насруллаев Азамхон қўлга киритди.

Бундан хурсандмиз!

Toshkent davlat iqtisodiyot universiteti Samarqand filiali Matbuot xizmati