To recover your password please fill in your email address
Please fill in below form to create an account with us
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Маданият вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг “Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрларининг аттестация натижаларини баҳолаш мезонларини тасдиқлаш ҳақида”ги қарори қабул қилинди.
Ҳужжат билан Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрларининг аттестация натижаларини баҳолаш мезонлари тасдиқланди.
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълими вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Халқ таълими вазирлиги, Меҳнат вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг 2016 йил 21 ноябрдаги “Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрларининг аттестация натижаларини баҳолаш мезонларини тасдиқлаш ҳақида”ги қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисобланади.