To recover your password please fill in your email address
Please fill in below form to create an account with us
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили Бизнес Омбутсман Республика ҳамда Самарқанд вилояти вакиллари шунингдек Германиянинг Конрад Аденауер халқаро фондининг экспертлари ҳамкорлигида жорий йилнинг 10 апрел куни Тошкенд давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиалида ёшларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантирган ҳолда ўз бизнесини йўлга қўйиш ҳамда ҳуқуқий саводхонликларини ошириш мақсадида мастер клас ташкил этилди.
Тадбирни филиалнинг ўқув ва тарбиявий ишлар бўйича директор ўринбосари и.ф.н доцент Фарҳод Аҳроров бошлаб берди. Филилнинг бир гуруҳ иқтидорли талабаларидан ташкил топган аудиторияда эксперт Дилшод Ибрагимовнинг бизнес сабоқлари алоҳида қизиқиш уйғотди. Унда талабалар тадбиркорликни йўлга қўйишда нималарга эътиборли бўлишлари, қандай илм ва кўникмалар зарурлиги, тадбиркорликни бошлашдаги хато ва камчиликлар, менежмент ва бошқа бир қатор шу йўналишдаги сабоқларга эга бўлишди. Шунингдек, Бизнес Омбутсман Баходир Холматов тадбиркорларнинг ҳуқуқларини химоя қилиш борасида қилинаётган ишлар хусусида тўхталиб ўтди.
Тадбирни ёритишда Самарқанд ОАВ ҳамда филиал матбут хизмати жалб қилинди.