To recover your password please fill in your email address
Please fill in below form to create an account with us
Самарқанд Ветеринария медицинаси институтида “Аграр тармоқда инновацион иқтисодиётни ривожлантириш масалалари” мавзусида халқаро илмий амалий конференция бўлиб ўтди.
Тошкент давлат иқтисодиёт Университети Самарқанд филиали, Германиянинг Вайенштефан – Триездорф амалий билимлар Университети ҳамда Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти билан ҳамкорликда ташкил этилган мазкур анжуманда қишлоқ хўжалиги соҳасини барқарор ривожлантириш бўйича олиб борилаётган илмий тадқиқотлар, амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг ижобий самараси, қўлга киритилаётган ютуқлар ва ечимини кутаётган муаммолар, шунингдек соҳа учун малакали ва рақобатбардош кадрлар тайёрлаш масалалари муҳокама этилди.
Тадбирда мамлакатимиздаги бошқа ОТМ ҳамда илмий –тадқиқот институтлари олимлари ва тадқиқотчилари ҳам фаол иштирок этди.