Талабалар қандай ҳолатларда академик таътил олишлари мумкин? ...

  • Главная
  • /
  • Станица
  • /
  • Талабалар қандай ҳолатларда академик таътил олишлари мумкин? ...
12 - Февраль 2021

 Академик таътил ўқув йилининг ҳар қандай қисмида берилади ва таътил даври учун стипендия тўланмайди.   Қонунчиликка кўра, Ўзбекистон ОТМ талабаларига академик таътил қуйидаги ҳолларда берилиши мумкин:

ҳарбий хизматни ўташ учун;
саломатлигини тиклаш учун;
ҳомиладорлик ва туғиш учун;
болаларни парвариш қилиш учун.
Академик таътил ўқув йилининг ҳар қандай қисмида, қуйидаги муддатларга берилади:

➖ ҳарбий хизматни ўташ учун – ҳарбий хизматни ўташ муддатига;

➖ саломатлигини тиклаш учун – 12 ой муддатга;

➖ ҳомиладорлик ва туғиш, шунингдек болаларни парвариш қилиш учун – ҳомиладорлик ва туғиш, шунингдек болаларни парвариш қилиш таътиллари муддатига.

Талабаларга ўқиш давомида 2 марта, (тиббиёт таълим муассасалари талабаларига 3 мартагача) академик таътил берилиши мумкин.

1-курс талабаларига академик таътил фақат уларнинг касаллиги туфайли берилади.

Академик таътил даврида стипендиялар тўланмайди  Манба:  https://review.uz/oz/uki