To recover your password please fill in your email address
Please fill in below form to create an account with us
ТДИУ Самарқанд филиали томонидан бириктирилган мактабларда бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Вакилларимиз Филиалга бириктирилган Окдарё туманида жойлашган 57 – мактабда бўлишди. Мактаб фаолияти ва ўқув жараёнлари билан яқиндан танишган ходимларимиз мактаб равнақи ва ривожи, шунингдек ўқувчиларнинг замон талабларига мос келадиган кадрлар бўлиб етишишлари учун Информатика фанидан 1 та электрон қўлланма ва 1 та услубий қўлланма яратишиб, мактабга тақдим этишди. Кимё, биология, математика ва физика фанларидан методик ишланмалар тайёрлаб беришди.
Тарих, кимё, биология, чет тили, она тили ва адабиёт фанлари бўйича сўнгги янлиликлар, мамлакатимиз ва дунё олимлари томонидан эришилаётган натижалар ҳусусида маълумотлар бериб борилди.
Илмий-услубий мақолалар ёзишга ёш ўқитувчиларни жалб қилиш мақсадида эса, филиал профессор-ўқитувчилари мактаб ўқитувчилари билан ҳамкорликда 2 та моқала тайёрлашди.
Мактабга “Рақамли иктисодиёт, бухгалтерия ҳисоби ва ахборот технологиялари” кафедраси ўқитувчилари ташриф буюриб, ўқувчиларга факультет, кафедралар, таълим йўналишлари, лабораториялар бўйича маълумотлар беришди. Ўқувчиларда тўлиқ тасаввур пайдо бўлиши учун тақдимот ва видеоматериаллар кўрсатишди.
Буларнинг барчаси эртамиз эгаларининг ҳеч кимдан кам бўлмай улғайишини таъминлаш йўлидаги саъй-ҳаракатлар ифодасидир.
Филиал Матбуот хизмати