Тавсиялар ишлаб чиқилди.

16 - Апрель 2020

Карантин даврида олий ва ўрта махсус, профессионал таълим тизими профессор-ўқитувчилари ва ишчи-ходимлари ҳуқуқини ҳимоя қилиш ҳамда уларга муқобил иш шароитини яратиш бўйича тавсиялар берилди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ташкилий-кадрлар бошқармаси томонидан тизимдаги таълим муассасаларида фаолият кўрсатаётган профессор-ўқитувчилар ва ишчи-ходимлар фаолиятини самарали ташкил этиш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқилди.

Тавсияларда тизимдаги раҳбарларга карантинга оид чоралар амал қилиши даврида ходимларни масофавий иш усулида, мослашувчан иш графигида ёки уйда ишлашга ўтказиш тартибига қатъий риоя қилиш кўрсатилган.

Жумладан, масофавий таълим жараёнига жалб этилган профессор-ўқитувчилар, шу жумладан ўриндошлик асосида ишлаётганлар ва ишчи-ходимларни уларнинг розилиги билан меҳнат қонунчилигига асосан белгиланган тартибда таътилдан чақиртириб олиш ҳамда масофавий иш режимига ўтказиш лозимлиги қайд этилган.

Шунингдек, тавсияларда раҳбарларга профессор-ўқитувчилар ва ишчи-ходимларни ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда уларнинг ҳуқуқлари бузилишига зинҳор йўл қўймаслик зарурлиги алоҳида таъкидланган.

Тавсиялар билан танишиш - https://edu.uz/uz/news/view/2060

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш????????????
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ