Профессор-ўқитувчилар учун фан йўналишларида масофавий илмий семинарлар ташкил этилмоқда

  • Главная
  • /
  • Станица
  • /
  • Профессор-ўқитувчилар учун фан йўналишларида масофавий илмий семинарлар ташкил этилмоқда
13 - Апрель 2020

Профессор-ўқитувчилар учун фан йўналишларида масофавий илмий семинарлар ташкил этилмоқда

Ўзбекистонда СОVID-19 коронавирус пандемиясига қарши кураш ва карантин режими даврида профессор-ўқитувчиларнинг илмий фаоллигини ошириш мақсадида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ташаббуси билан масофавий илмий семинарлар ташкил этилмоқда.

Мазкур семинарлар Тошкент давлат педагогика ва Самарқанд  давлат университетлари томонидан фан йўналишлари бўйича “Фанларни ўқитишда инновацион методикалар” мавзусида шу йилнинг 20 апрелидан 2 майгача ўтказилади:

✴️Математика фанидан - 20 апрель соат 14.00;
✴️Физика фанидан - 21 апрель соат 14.00;
✴️Информатика фанидан - 22 апрель соат 14.00;
✴️Ўзбек тили фанидан - 23 апрель соат 14.00
✴️Тарих фанидан - 25 апрель соат 14.00
✴️Биология фанидан - 27 апрель соат 14.00
✴️Кимё фанидан - 28 апрель соат 14.00
✴️География фанидан- 29 апрель соат 14.00
✴️Инглиз тили фанидан - 30 апрель соат 14.00
✴️Рус тили фанидан - 1 май соат 14.00
✴️Бошланғич таълим фанидан - 2 май соат 14.00

Ушбу семинарларда маъруза билан иштирок этишни  истаган профессор-ўқитувчилар seminar2020info@mail.ru электрон манзилига илмий мақола юбориши мумкин. 

Семинарда республикамиз ва хорижий таълим муассасалари педагог ходимлари, профессор-ўқитувчилари, докторантлар, магистрантлар ва талабалар  ZOOM дастурида қуйидаги ҳавола орқали иштирок этишлари мумкин:

https://us04web.zoom.us/j/4010784768?pwd=U1l4dXdVanVHN2srbXRGTkIrb1NOQT09 

✅Идентификатор рақами: 401 078 4768 
✅Парол: 3wIwX9 
✅Мурожаат учун телефон:  (93) 3846565

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш????????????
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ