Танлов

05 - Апрель 2020

Талабалар учун математика соҳасида “Энг яхши илмий мақола” танлови эълон қилинди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Математика институти ҳамкорлигида талабалари ўртасида математика соҳасида “Энг яхши илмий мақола” танлови ўтказилмоқда. 

Танлов ғолиблари моддий рағбатлантирилади. Уларнинг мақолалари инглиз тилидаги “Ўзбек математика журнали”да ҳамда саралаб олинган мақолалар «Математика институти бюллетени» электрон журналида чоп этилади. 

✅ Танловга тақдим этиладиган мақолалар қуйидаги мезонлар асосида  баҳоланади:

- мавзунинг мазмун-моҳияти тўлақонли очиб берилганлиги;

- мақоланинг стилистик ва грамматик жиҳатдан тўғри ёзилганлиги;

- мавзуни ёритишда адабиётлардан фойдаланганлик даражаси ва таҳлилий ёндашувлар, мустақил фикрларнинг аниқ билдирилганлиги;

- мавзуга оид долзарб масалалар ва уларнинг ечимлари тўғрисида таклифлар келтирилганлиги.

Мақолалар 2020 йил 4 майгача adashevjq@mail.ru электрон манзилида қабул қилинади. 

Мақолаларни ўзбек, рус ва инглиз тилларида тақдим этиш мумкин. Мақолалар LaTeX дастурида қуйида кўрсатилган параметрлар бўйича таёрланиши лозим. LaTeX файли билан биргаликда pdf форматидаги файли ҳам юборилади. 

Формулаларнинг номерланиши, формулалар, теоремалар, леммалар, натижаларга ҳамда адабиётларга ҳаволалар қўлда ёзилиши керак, яъни автоматик қўйилмаслиги керак. Тезислар хатосиз ўқилиши зарур. Юборилаётган файлларнинг (*.tex, *.pdf ва расмлар) номлари лотин ҳарфларида биринчи муаллиф фамилияси исми билан ёзилиши керак (масалан, AdashevJQ.tex ва AdashevJQ.pdf). 

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш????????????
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ