To recover your password please fill in your email address
Please fill in below form to create an account with us
Қўшни давлатлардан ўқишни кўчириш натижаларини https://natija.edu.uz тизими орқали онлайн билиш имконияти яратилди
Олий ва ўрта махсус вазирлиги томонидан фуқароларга енгиллик яратиш мақсадида яна бир интерактив хизмат ишга туширилди.
https://natija.edu.uz тизими қўшни давлатлардаги олий таълим муассасаларидан республика олий таълим муассасаларига ўқиши кўчирилиши тавсия этилганлар тўғрисида маълумот олиш учун қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида ишлаб чиқилди.
Ҳозирда тест режимида ишлаётган тизим ёрдамида жорий йилнинг 7 февралидан 15 февралигача ариза билан мурожаат қилган фуқаролар ўз натижаларини билишлари мумкин. Бунинг учун фуқаронинг паспорти серияси ва рақами киритилиши кифоя.
Кейинчалик мазкур тизим фаолияти такомиллаштирилиб, Ягона давлат интерактив хизматлар портали орқали маҳаллий ва хорижий олий таълим муассасаларидан ўқишни кўчириш ва қайта тиклаш учун аризаларни қабул қилиш бўйича давлат хизмати ишга тушириш режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2020 йил 4 февралдаги 12-сон баёни билан қўшни давлатларда таҳсил олаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ўқишини республикамиз олий таълим муассасаларига кўчириш бўйича ариза топширишга рухсат берилган эди.
(https://t.me/eduuz/1836)Аризалар 2020 йил 15 мартга қадар қабул қилинади.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш????????????
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ