“Экстремизм ва терроризм – ёшлар келажагига таҳдид” мавзусидаги тарғибот ...

  • Главная
  • /
  • Станица
  • /
  • “Экстремизм ва терроризм – ёшлар келажагига таҳдид” мавзусидаги тарғибот ...
04 - Март 2020

Самарқанд вилоят Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Самарқанд вилоят Ички ишлар ходимлари иштирокидаги ушбу тадбирдан кўзланган асосий мақсад, бугунги кунда ёшларни тўғри йўлдан оздиришга ҳаракат қилаётган турли бузғунчи ғояларга қарши иммунитетни шакллантириш, зарур вақтда ана шундай кучларга қарши маърифат илми билан қарши курашиш кераклигини тушунтиришдан иборат эканлигини таъкидлаб, филиалда бу борада кўпгина амалий тадбирлар ўтказиб келаётганлиги ҳақида тўхталиб ўтди.

Шундан сўнг сўз навбатини“Домилла Комолиддин” жоме масжиди имом-хатиби И.Абдусаломовга берди.

 “Домилла Комолиддин” жоме масжиди имом-хатиби И.Абдусаломов – ўз сўзида тинчлик ва осойишталик ҳар бир мамлакатда, умуман, инсоният учун тенгсиз неъматдир. Тинчлик, осудалик ҳукмрон бўлмаган жойда ҳаёт ҳам, фаровонлик ҳам, орзу-умидлар ҳам бўлиши мумкин эмас. Аммо азалдан яхшилик билан ёмонлик, эзгулик билан ёвузлик каби нисбий кучлар бўлганидек, инсон ҳаётига рахна солувчи офатлар ҳам мавжуд. Улардан бири – диний ақидапарастлик ва терроризмдир. Бу бало-ю офат ўтган асрнинг сўнгги ўн йиллиги ва XXI асрга келиб ўзининг жирканч қиёфасини намоён эта бошлади. Айни пайтда диний экстремизм, ақидапарастлик ва терроризм дунё аҳлининг хавфсизлигига жиддий таҳдид солаётгани кўпчиликка сир эмас. Ёвуз ниятли диний экстремистик ва террорчи оқимларнинг тарафдорлари халқимизнинг тинч-тотув ҳаётига рахна солишга, айниқса, келажагимиз эгалари бўлган ёшларимизни йўлдан оздиришга ҳаракат қилмоқдалар. Бу ёвуз ниятлиларнинг фаровон  ҳаётимизни кўра олмаслик кайфияти, тузумимизга қарши тажовуздан иборат уринишлари барча тараққийпарвар кишиларни ғазаблантирмоқда. Уларнинг бундай хатти-ҳаракатларини қонун ҳам қаттиқ қоралайди - дея таъкидлади.

 

Самарқанд вилоят ИИБ вакили майор И.Алиев ўз сўзида бугунги кунда диний экстремизм бутун жаҳонда даврнинг энг глобал муаммоларидан бирига айланаётгани. Айниқса, ёшлар ўртасида диний экстремизм билан боғлиқ муаммолар ўзининг салбий оқибатларини келтириб чиқараётганлиги ҳар биримиз хушёр бўлишимиз кераклиги ҳамда ёшларни диний ташкилотларга жалб этиш, шунингдек, уларнинг ихтиёрига, ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ихтиёрига зид тарзда динга ўқитишга йўл қўймаслик бугунги куннинг энг долзарб масалаларидан бири бўлаётгани. Ушбу қоиданинг бузилишига айбдор бўлган шахслар қонун олдида жавобгарликка тортилиши муқаррарлиги. Республикамизда ёшларни илм-маърифатли, турли соҳаларда етук мутахассис, жисмонан баркамол инсон бўлиб етишишлари учун қулай шароитлар яратиб берилгани. Мазкур имкониятлардан тўла-тўкис фойдаланиш, жамият ва давлат учун фидокор шахс бўлиш ҳар бир ёшнинг бурчи экани. Бунинг учун эса, улар аввало, дунёвий ва касб фанларини чуқур ўзлаштириш, шунингдек, ўзбек халқининг меҳнатсеварлик, оилани муқаддас билиш, инсонларга меҳрибонлик, дўстларга садоқат, ватанпарварлик каби тарихан эъзозлаб келинаётган қадриятларини ўзида шакллантириши талаб этилиши борасида тухталиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ўтган йил сентябрь ойида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясидаги нутқида “Бизнинг асосий вазифамиз – ёшларнинг ўз салоҳиятини намоён қилиши учун зарур шароитлар яратиш, зўравонлик ғояси “вируси” тарқалишининг олдини олишдир”, - дея таъкидлаб ўтганди. Шу маънода давлатимиз раҳбари томонидан мамлакатларга БМТнинг Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро конвенциясини ишлаб чиқиш ҳамда БМТ Бош Ассамблеясининг “Маърифат ва диний бағрикенглик” деб номланган махсус резолюциясини қабул қилиш таклифни берганлигини такидлаб гапириб ўтди.