Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлиснинг Сенати ва ...

  • Главная
  • /
  • Станица
  • /
  • Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлиснинг Сенати ва ...
24 - Январь 2020

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга мурожаатномасида илм-фан ютуқларининг электрон платформаси яратилиши ҳақида тўхталиб ўтди. 

Зеро, электронлашув замонавий дунёда, жаҳон иқтисодиётида муҳим ўрин тутаётган муҳим жараёндир. Бунда, илмий изланишларни кучайтириш, халқаро илмий марказлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадга мувофиқ. 

Шу мақсадда жорий йилда “Эл-юрт умиди” жамғармаси ҳисобидан 700 мутахассис давлат ҳисобилан чет элга юборилиб, малакаси оширилиши кўзда тутилган. 

Илм-фанга эътибор эса юртимизда туб бурилиш қилишимизга имкон беради. 2020 йилда транспорт, геология, таълим, архив каби соҳалар тўлиқ рақамлаштирилади. Йил якуни бўйича буни амалга оширмаган соҳа раҳбарлари ишдан кетди, деб қайд этди Давлатимиз раҳбари. 

Бу жараённинг таркибий қисми сифатида Тошкент шаҳрида “IT Park” барпо этилди. Бундай парклар Нукус,Наманган, Гулистон, Урганч шаҳарларида ҳам барпо этилмоқда. 

Ўзбекистонда рақамли иқтисодиётни яна ривожлантириш учун 1 миллион дастурчи тайёрланаётгани ҳам таъкидлаб ўтилди. 

« Пенсияга чиқиш учун 100 та ҳужжат талаб қилинади. Энди фуқароларимиз пенсияга чиқиши учун фақат паспорт билан мурожаат қилинадиган тизим яратилади» — Президент

 Ҳаммамиз ухлаб ўтирибмиз...

Мурожаатномада экспортни ривожлантиришдаги камчиликлар ҳақида айтилди. Жумладан, шу пайтга қадар экспортни ривожлантириш учун хизмат қиладиган бирорта қонун ишламагани танқид қилинди. Вазирлар Маҳкамасига бир ой муддатда ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солиш Концепциясини ишлаб чиқиш топшириғи қўйилди.

Маҳсулотларимизни ташқи ва ички бозорларга етказиш, уларнинг таннархини тушириш учун транспорт-логистика соҳасини ривожлантириш зарур, дея таъкидлади Президент.

Бунинг учун темир йўл соҳасида йўловчи ва юк ташиш, эксплуатация ва хизмат кўрсатишни бир-биридан ажратиш, яъни хусусий секторни жалб қилиш мумкин бўлган йўналишни алоҳида ривожлантириш кераклигига урғу берилди.

Халқаро экспертларнинг хулосасига кўра, инфратузилмани яхшилаш, мослашувчан тарифлар қўллаш, янги истиқболли йўналишларни шакллантириш ҳисобига биздаги транзит салоҳиятини ҳозирги 7 миллион тоннадан 16 миллион тоннага етказиш имконияти мавжуд. Биз бир пайтлар бутун Ўзбекистон чегарасини 20 йил ёпиб олдик, биз орқали ўтадиган юклар бошқа давлатлардан ўтиб, уларга транзит пулларини тўлаган. Ҳозир 7 миллион тонна ўтаяпти биздан. Лекин имкониятимиз 16 миллион тоннага етади. Тасаввур қилинглар, шунча тоннадан қанча транзит пули Ўзбекистонга қолади. Ким буни ўйлайди? Қани Транспорт вазирлиги, қани Бош вазирнинг биринчи ўринбосари. Ҳаммамиз ухлаб ўтирибмиз, деди давлатимиз раҳбари

"Дунё бозорига чиқишнинг янги йўлларини топишимиз керак"

Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлиснинг Сенати ва Қонунчилик палатасига Мурожаатномаси давом этмоқда.

Президент Ўзбекистоннинг ташқи бозорга чиқиш учун зарур бўлган транзит масалалари ҳақида гапирди.

“Ҳаммамиз ухлаб ўтирибмиз. Бир вақтлар транзит йўлларини ёпиб олгандик. Бошқалар бу бозорни эгаллаб бўлди. Энди ҳаммасини қайтаришнинг ўзи бўлмайди. Энди нима қилишимиз керак? Тарифларни камайтиришимиз керак. Транзит орқали Ўзбекистонга катта даромад келади.Биз 25 йил кеч қолдик. Бошқалар йўлларни эгаллаб бўлди. Олдимизда катта масала турибди. Дунё бозорига чиқишнинг янги йўлларини топишимиз керак.Маҳсулотни тан нархини ошиб кетишига таъсир этмайдиган транзит ва транспорт йўлларини топишимиз лозим”, деди Шавкат Мирзиёев.

Мурожаатда банк тизими танқид қилинди

Президенти Мурожаатномасида хусусийлаштириш, хорижий инвесторларни жалб этиш, қарздорликни камайтириш, давлат бошқарувидаги ташкилотларни ислоҳ қилиш, инвестицияларни жалб этиш, транспорт, энергетика, йўл, қурилиш, таълим соҳаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. 

Фан тизими ва капитал бозорни ривожлантириш учун кескин чоралар кўрилиши керак. Буни ривожлантирмасак, маррага етолмаймиз. Афсуски банк тизими рақамли технологияларни қўллаш, янги банк маҳсулотларини жорий этиш ва дастурий таъминотлар бўйича замон талабларидан 10-15 йил орқада қолмоқда. Кимгадир бу ёқадими, ёқмайдими, банк тизими орқада қолаяпти. Эски тизимда ишлаяпмиз. Қонунимиз ҳам йўқ, ривожланишимиз ҳам йўқ, кадрларимиз ҳам йўқ. Қандай қилиб иқтисодиётни барқарор қиламиз. Токи банк соҳасида янги хизмат усуллари йўқ экан, деди Шавкат Мирзиёев.

Мурожаатномада 2020 йилдан бошлаб ҳар бир банкда кенг кўламли трансформация дастурлари амалга оширилиши, ресурс базаси, даромадни кўпайтиришга эътибор қаратилиши таъкидланди. 

Агар банк ўз мижозига бирорта хизмат таклиф этмаса у нима учун керак, деган мазмунда савол қўйди Президент.

Лицензиялаш ва рухсатномалар бериш тартибларини жиддий ўзгартирамиз

Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлиснинг Сенати ва Қонунчилик палатасига Мурожаатномаси давом этмоқда.

Мурожаатномада Президентимиз “...Тадбиркорларни кўп қийнаётган соҳа – лицензиялаш ва рухсатномалар бериш тартибларини жиддий ўзгартирамиз. Очиқ айтиш керак, мавжуд 280 га яқин лицензия ва рухсатномалар орасида фаолият турлари ҳисобини юритиш, маблағ ундириш ёки шунчаки назорат қилиш учун жорий қилинганлари ҳам жуда кўп. Бу эса тадбиркорларнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлмоқда. Шу сабабли Адлия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Бизнес амбуцман 2020 йил 1 мартга қадар лицензия ва рухсатномалар бериш асосларини тубдан қайта кўриб чиқиб, уларнинг сонини камида икки баробар, бўлмаса уч баробарга қисқартириш бўйича аниқ таклиф киритсин”, деди.

Тадбиркорлар ҳамиша давлат ҳимоясида

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлиснинг Сенати ва Қонунчилик палатасига йўллаётган Мурожаатномасида тадбиркорлик субъектлари ривожига қаратилган “Кичик ва ўрта бизнес“ лойиҳасини ишлаб чиқамиз деди.

Унга кўра, энди тадбиркорлар учун ер майдонлари, бўш ерлар ҳақида очиқ маълумотлар тақдим этилиб борилади. Умуман, тадбиркорлик фаолияти назорати бўйича 2020 йилнинг биринчи чорагидан илғор тажрибалар асосида замонавий тизим жорий этилади. Бу назорат натижаси масъул идоралар раҳбарлари томонидан ҳар чоракда ҳисобот бериб борилади. 

– Бугун жиноий уюшма айловини бекор қилиш вақти келди, – деди давлат раҳбари. – Юзлаб тадбиркорлар бундай айбловлардан азият чекди. Уларга имкон ва шароит бериш зарур. Текширувлар эса охирги чоралар бўлиши даркор

Жорий йилда давлат ташқи қарзининг юқори чегараси белгиланди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида бюджет маблағларини мақсадли ва оқилона сарфлаш устидан назоратни яна кучайтириш зарурлигига эътибор қаратилди. 

 

Жорий йилда давлат ташқи қарзининг юқори чегараси биринчи марта белгилаб олинди.

 

Халқаро молия ташкилотларидан олинадиган маблағларини олишдан олдин қайтариш имкониятни ҳисобга олиш зарур. Айниқса, унинг натижадорлигига эътибор қаратилади. 

 

Агар бир доллар олинса, у қайси соҳа керак, қандай натижа кўрсатади, барчаси ҳисобга олинади. Уни ким, қачон қайтаради, деган масала ҳаммамизнинг олдимизда кўндаланг туриши керак, деб қайд этди Президент. 

Шу мақсадда “Давлат молиявий назорати тўғрисида”ги ва “Давлат қарзи тўғрисида”ги қонунлар қабул қилинади

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида бюджет маблағларини мақсадли ва оқилона сарфлаш устидан назоратни яна кучайтириш зарурлигига эътибор қаратилди. 

Жорий йилда давлат ташқи қарзининг юқори чегараси биринчи марта белгилаб олинди.

Халқаро молия ташкилотларидан олинадиган маблағларини олишдан олдин қайтариш имкониятни ҳисобга олиш зарур. Айниқса, унинг натижадорлигига эътибор қаратилади. 

Ижтимоий нафақа тўлашнинг мукаммал тизимини жорий этиш зарур

Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлиснинг Сенати ва Қонунчилик палатасига Мурожаатномаси давом этмоқда.

Мурожаатномада Президентимиз “...Йил давомида бюджет тизими ходимларининг иш ҳақи, пенсия, стипендия ва нафақалар миқдори инфляциядан юқори миқдорда оширилади. Ижтимоий нафақа тўлашнинг мукаммал тизимини жорий этиш, жумладан кам таъминланган оилаларга кўмак кўрсатиш қамровини кенгайтириш, бюджет маблағлари мақсадли сарфланишини таъминлаш зарур. Шунингдек, нафақа тайинлашдаги мезонларни ва уни белгилашда очиқ, адолатли тизимни яратиш, бу борада маҳалланинг иштирокини танқидий қайта кўриш лозим”, деди.