“БАЙРОҒИМ, ФАҲРИМ, ҒУРУРИМ!”

18 - Ноябрь 2019

Бугун Миллий байрамимиз!
Фаҳримиз, ифтиҳоримиз, ғуруримиз рамзи  -Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи қабул қилинган кун!

Бу муборак кун мамлакатимиз, вилоятимиз, қолаверса филиалмизда  ажойиб тарзда нишонланмоқда. Қўҳна ва қадим шаҳар Самарқанднинг юраги саналмиш  РЕГИСТОН майдонида  рамзий юзта юрт байроғи ҳилпираётган  бир пайтда филиал жамоаси ҳам бу шодиёнани ўзига хос тарзда  байрам қилмоқда! Бугун филиал пештоқида мустақиллигимиз рамзи – ВАТАН БАЙРОҒИ ҳилпираб турибди!
                                                                                 ЭРК, ОЗОДЛИК, ИСТИҚЛОЛ РАМЗИ!

“Байроғим - фаҳрим, ғурурим!” шиори остида кўтаринки руҳда ўтган байрам тадбирида филиал жамоаси, раҳбарият, мутасаддилар, талабалар иштирок этишди. Унда байроғимиз ҳақида мадҳиялар айтилди, мустақиллигимиз тараннум этилди, бугунги ёруғ ва фаровон кунларимиз учун курашган, фидойилик ва ватанпарварлик наъмуналарини намойиш этган ватандошларимиз ёдга олинди.