САМДЧТИДА ШАРҚИЙ ОСИЁ ГУМАНИТАР ЖАМИЯТИНИНГ ХХ ХАЛҚАРО КОНФЕРЕНЦИЯСИ БЎЛИБ ...

  • Bosh sahifa
  • /
  • Sahifalar
  • /
  • САМДЧТИДА ШАРҚИЙ ОСИЁ ГУМАНИТАР ЖАМИЯТИНИНГ ХХ ХАЛҚАРО КОНФЕРЕНЦИЯСИ БЎЛИБ ...
17 - Sentyabr 2019

Жорий йилнинг 21 августда Жанубий Кореянинг Шарқий Осиё гуманитар жамияти делегацияси Самарқанд давлат чет тиллар институтига ташриф буюрди.

Ташриф давомида Самарқанд давлат чет тиллар институти ректори И.Тухтасинов, Конфуций институти директори Ш.Сафаров ҳамда Жанубий Кореялик вакиллар ўртасида расмий учрашув бўлиб ўтди.  

Институтдаги таълим йўналишлари, фаолият кўрсатаётган хорижлик профессор-ўқитувчилар, институт тарихи ва фаолияти, йўлга қўйилган хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик алоқалари, хусусан, Жанубий Кореянинг бир нечта нуфузли олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик алоқалари ҳозирда мустаҳкам давом этаётгани тўғрисида институт ректори Илҳом Тўхтасинов меҳмонларни батафсил таништирди.

Ташкилот раҳбарлари кўрсатилган меҳмондўстлик муносабатларидан, шунингдек, Шарқий Осиё гуманитар жамиятининг ХХ халқаро конференсияцининг ўтказилишида яқиндан кўмаклашганлиги учун институт раҳбариятига чексиз миннатдорчилик билдиришди.

Музокаралар якунида келгусида Шарқ давлатларининг тилини, адабиётини, тарих ва фалсафасини, маданият ва санъатини ўрганишда ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантиришга келишиб олинди.

Учрашувдан сўнг институт фаоллар залида Шарқий Осиё гуманитар жамиятининг ХХ халқаро конференцияси бўлиб ўтди. Конферанция қизиқарли мавзуларда олиб борилди ва унда делегация аъзолари, хорижлик профессор-ўқитувчилар, институт жамоаси ҳамда қизиқувчи талаба-ёшлар ўз маърузалари билан иштирок этишди.